Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲОРАТ ДАРСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-11-22 16:24:49    177

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокимлигида аппарат ходимлари ҳамда бўлимлардаги масъуллар учун “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг имло қоидаларини ўрганиш ва янги ёзувга тўлиқ ўтиш” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.

Маҳорат дарси Давлат тилида иш юритиш ва малака ошириш маркази Фарғона ҳудудий бўлинмаси Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Сайёрахон Қурбонова ҳамда туман Халқ таълими бўлимига қарашли 4-умумтаълим мактабининг олий тоифали она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Гулмирахон Боборахимовалар томонидан олиб борилди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи Муҳаббатхон Мўйдинова туманда давлат тилида иш юритиш бўйича амалга оширилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтди.

Дарс давомида иштирокчилар томонидан маърузалар тингланди ва бу бўйича баҳс-муноза ўтказилди.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram