Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ ҲАМДА ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА МОНИТОРИНГ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-11-22 14:47:35    203

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда Обод қишлоқ ва Обод маҳалла дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўштепа туманидаги Халқ қабулхонаси ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда 4-сектор ҳудудида жойлашган Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида кўчаларни таъмирлаш (шағаллаштириш), ичимлик суви, электр ва газ таъминоти ҳамда бошқа йўналишлар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мониторинг ўтказилди.

Мониторинг натижаларига кўра, маҳаллада 15 км ичимлик суви тармоғини тортиш, 1 та ичимлик суви иншооти ўрнатиш ва 1 та сув иншоотини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда барча ишлар бажарилганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, 227 та таянч устунлар ўрнатиш режалаштирилган бўлиб,  227 таси ўрнатилган. 4 км электр узатиш тармоғини тортиш ишлари эса 3 км.га бажарилган. Режадаги 2 та электр ТП (Трансформатор) ўрнатиш ҳам ўз ниҳоясига етказилган.

2,5 км шағаллаштириш, 5,5 км асфальтлаштириш режалари ҳам амалда бажарилаётганлиги аниқланди.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram