Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КЕКСАЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2022-11-21 15:06:25 179
#Инсон_қадри_учун
Кексаларга ҳурмат – азалий қадрият
Юртимиздаги миллий қадриятларимиздан бири ёши улуғ инсонларни қадрлашдир. Кексаларни эъзозлашдек азалий қадрият халқимизни жипслаштириш, одамлар орасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, турли миллат вакилларининг аҳил-иноқ яшашига хизмат қилиб келган. “Қариси бор уйнинг париси бор”, дейдилар. Зеро, кексалари бор юртда, хонадонда қувонч, файзу барака, хотиржамлик бўлади. Кексаларга эҳтиром, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш асрлар оша яшаб келаётган боқий қадриятларимиздан саналади. Дарҳақиқат юртимизда нуронийларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келинмоқда.
Қўштепа туманида 18332 нафар нуронийлар кексалик гаштини суриб, умргузаронлик қилмоқдалар ва уларга доимо ҳурмат, эътибор, эҳтиром кўрсатиб келинмоқда. Уларни ҳолидан хабар олиш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишлари манзилли равишда ташкил этилмоқда.
Жумладан, октябрь ойида кўтаринки руҳда ўтказилган “Кексалар ҳафталиги” доирасида туманда 200 нафар кекса нуронийлар учун байрам тадбирлари ташкил этилди. Тадбир давомида юрт ривожи, маҳалла тинчлиги ва ёш авлоднинг муносиб тарбиясига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган нуронийларга иззат-эҳтиром кўрсатилиб, ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.
35 нафар якка ёлғиз яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар эса Бешариқ туманидаги “Беш чашма” сиҳатгоҳига дам олиш учун бепул юборилди.
Шунингдек, жорий йил давомида 20 нафар нуронийларга репродуктив воситалар, шундан 4 та ногирионлик аравачаси, 4 та эшитиш мосламаси, 8 та қўлтиқ таёқ ва 4 та ҳассалар берилди.
Бундан ташқари “Кекслар туризм ойлиги” доирасида 50 нафар нуронийлар Наманган вилоятидаги зиёратгоҳ, тарихий обидалар ва музейларга олиб борилди. Ушбу тадбирлар кўтаринки кайфиятда “Бир пиёла чой устида” ҳам давом этмоқда.