Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚЎШТЕПАДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
2022-11-18 13:34:08 191
Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куннинг 31 йиллиги муносабати билан Қўштепа туманида ҳам кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.
Туман Маданият марказида бўлиб ўтган тадбирда сектор раҳбарлари, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков сўзга чиқиб барчани байрам билан табриклади. Шундан сўнг ватан мадҳияси янгради.
Шунингдек, байрам муносабати билан туманимизда ҳар соҳада фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган ходимлар тақдирланишди.
Тантанали руҳда ўтган тадбирда туман Маданият марказининг хонандалари ўзларининг куй-қушиқлари билан келганларни ҳушнуд этди.