Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КЕКСАЛАР ҲАМИША ЭЪЗОЗИМИЗДА
2022-11-16 14:31:17 182
Маълумки, ёши улуғ инсонларнинг ҳаёт йўллари ҳар доим ёшлар учун ибрат мактаби бўлиб келган. Уларнинг дуолари навқирон авлодга куч-қувват, ғайрат шижоат бағишлайди. Ёши улуғларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавияти ва маданияти белгисидир.
Қўштепа туманида ўтказилган “Кексалар – эъзозимизда” деб номланган учрашувда халқимизга хос эзгу анъаналар яққол намоён бўлди. Тадбирда туманимизда истиқомат қилаётган пиру бадавлат нуроний отахон ва онахонлар иштирок этди. Шунингдек, туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар масалалари бўйича ўринбосари З.Рахмоновлар ҳам қатнашди.
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков бугун кексалик гаштини сураётган отахон ва онахонларнинг ҳар бир сўзи, ҳаётий тажрибаси ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ғоятда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Бир пиёла чой устидаги ширин дийдор барчага хушкайфият бахш этиб, фаол ва фидойи ҳамюртлар эсга олинди, давранинг файзи бўлган нуронийларга эҳтиром кўрсатилди.