Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ – ХАЛҚҚА КЎМАКДОШ
2022-11-16 08:38:41 185
ҚИСҚА САТРЛАРДА...
Қайрағоч МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси С.Туробовнинг тавсиясига кўра Бинокор кўчасида яшовчи М.Хожиматовга имтиёзли кредит асосида қандолат маҳсулотлари тайёрлаш дастгоҳи сотиб олинди ва унинг бандлиги таъминланди.
Лойсон МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Ф.Умаровнинг кўмагида Иноқлик кўчасида яшовчи Д.Холмирзаевага бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида имтиёзли кредитга тикув машинаси олинди.
Шунингдек, Лойсон маҳалласида Фарғона МЙБХ ДУК ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда аҳолига куз-қиш мавсумида қулайлик яратиш мақсадида Сарбон кўчасининг 540 метр қисми асфальтлаштирилди.
Истиқбол МФЙга қарашли Оқбилол маҳалласи алоҳида аҳоли яшаш пункти ҳисобланиб, 43 та хонадонда 231 нафар фуқаролар истиқомат қилади. Ушбу ҳудудда яшовчиларнинг савдо дўконига бўлган эҳтиёжлари инобатга олиниб, ҳоким ёрдамчиси З.Мўминовнинг ёрдамида Х.Мадрахимовга имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан кўчма савдо дўкони ўрнатилди.
Шаҳартепа МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси М.Хакимов Мингтерак кўчасида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож М.Солиеванинг ҳолидан хабар олиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.