Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
16-НОЯБРЬ – ХАЛҚАРО БАҒРИКЕНГЛИК КУНИ
2022-11-15 19:11:50 564
16-ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан Қўштепа туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабида “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – тинчлик ва осойишталик гарови” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда тумандаги Дўстлик, Пахтакор, Борот, Оқтепа, Қорақушчи, Ғиштмон, Истиқбол ва Бўстон маҳаллаларида истиқомат қилувчи турли миллат вакиллари, шунингдек Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Ғаниев, туман ҳокимлиги дин ишлари бўйича бош мутахассис С.Нуриддиновлар ҳам иштирок этишди.
Тадбирда давомида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар марказида, аввало, инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсади борлиги, фуқаролар манфаатларини фақатгина тинчлик ва осойишталик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини яратиш орқали таъминлаш мумкинлиги, Ўзбекистонда фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги, ижтимоий адолат, қонун устуворлиги, миллат ва элатларнинг маданий, тил ва диний қадриятлари, анъана ва урф-одатларини ўзаро ҳурмат қилиниши, хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.