Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“КЕКСАЛАР УЧУН ТУРИЗМ ОЙЛИГИ” ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА
2022-11-14 12:49:05 184
Ҳукуматимизнинг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилиши белгиланган. Шу муносабат билан ойлик доирасида кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Қўштепа туманида ҳам турли ижтимоий лойиҳалар амалга оширилиб, юртимизнинг диққатга сазавор жойларига саёҳатлар уюштирилмоқда.
Ойлик доирасида тумандаги 50 нафардан зиёд нуроний отахонлар учун Наманган шаҳрига саёҳат ташкил этилди. Кексаларни эъзозлашга қаратилган хайрли тадбирлар туман бўйлаб давом этмоқда.