Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎҚУВ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
2022-11-14 08:51:39 165
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 31 октябрдаги №02/1-1162-сон топшириқ хати асосида ташкил этилган ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида Қўштепа тумани ҳокимлигида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинарда тумандаги кам таъминланган оилалар фарзандларига бериладиган болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари юзасидан аҳоли муаммоларини маҳаллабай ҳал этиш, ушбу жараёнда юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш орқали мурожаатлар сонини камайтириш бўйича келишиб олинди.
Тадбирда Қўштепа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи А.Юнусов, туман ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Олимова, туман БТПЖ бўлими бошлиғи Ш.Шаропов ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, шунингдек, “Ишчи гуруҳ” таркибидаги ташкилот маъсуллари иштирок этишди.