Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА ЁШЛАР БАЛАНСИ ЯНГИДАН ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ
2022-11-14 08:15:21 1341
Ёшлар балансини тўлиқ шакллантириш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва аниқ ечим белгилаб олиш мақсадида, Қўштепа туманидаги барча маҳаллаларда қайта хатлов жараёнлари бошланмоқда. Шу муносабат билан туман ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек, корхона ҳамда ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллардаги масъул ходимлар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда, хатлов жараёнларини олиб боришда эътибор қаратилиши лозим бўлган устувор йўналишлар юзасидан услубий-ҳуқуқий тавсиялар берилди. Таъкидланишича, хатлов орқали маҳалладаги ёшлар етакчиси ёшларнинг муаммоларини аниқлаб, уларни “Ёшлар дафтари”га киритади ва аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш чора-тадбирларини белгилайди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 январдаги 92-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли Қарорларида, ёшлар етакчиси тавсияномаси асосида кўрсатиладиган 20 дан ортиқ ёрдам турлари белгилаб берилган.
Ўтказилган биринчи хатлов натижаларига кўра аниқланган муаммоларни ҳал қилиш учун туман “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан шу кунга қадар олий ва профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган 350 дан зиёд Қўштепалик талабалар учун контракт тўловларининг маълум қисми тўлаб берилди. Шунингдек, 30 нафар ёшларга даволаниш ва саломатликларини тиклаш учун моддий ёрдам кўрсатилди. Субсидия тариқасида турли меҳнат қуроллари олиб бериш эвазига 130 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди. Булардан ташқари, 75 нафар йигитлар учун ҳарбий хизмат бадали, 60 нафар ёшларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари тўловлари учун 1.5 млрд. сўм маблағ сарфланди.
Туманда ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 780 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ижара асосида деҳқон хўжалигини юритиш учун 10 сотихдан (жами - 80 гектар) ер участкалари ажратиб берилди.
Қайта хатлов жараёнлари тумандаги ёшларнинг мавжуд муаммоларини тўлиқ ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этишга қаратилган тадрижий саъй-ҳаракатларни янада такомиллаштириш имконини беради.