Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“АЁЛЛАР ДАФТАРИ” АЁЛЛАРГА ҚАНОТ БЎЛМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/37bcdadf42462045dcfec.jpg)
2022-11-10 13:10:16 128
![](https://telegra.ph/file/37bcdadf42462045dcfec.jpg)
Хотин-қизларга ҳар томонлама кўмаклашиш мамлакатимизда муҳим масалалардан ҳисобланади. Президентимиз саъй-ҳаракати билан йўлга қўйилган ижтимоий қийин аҳволдаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Аёллар дафтари”даги аёллар билан манзилли иш олиб борилиб, улар учун қулай даромад манбалари яратилмоқда.
Хусусан, учинчи босқич “Аёллар дафтари”га кирган ишсиз, ижтимоий кам таъминланган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш борасида Қўштепа туманида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилди.
Бугун Хумдон МФЙда “Аёллар дафтари”нинг 3-босқич 5 тоифаси рўйхатига олинган Р.Йўлдашева туман ҳокими И.Новиков томонидан тикув машинаси топширилди.
![](https://telegra.ph/file/928d3fb31a541658bb797.jpg)
— “Аёллар дафтари” биз аёлларга қанот бўлмоқда, — дейди Р.Йўлдашева. — Ишдан бўш вақтимни бекор ўтказмай тикувчилик билан шуғуллансам деган эдим. Аммо, рўзғоримдан орттириб, тикув дастгоҳни олаолмай келаётган эдим. Энди бўш вақтимда тикувчилик билан шуғулланиб, оиламизга қўшимча даромад олиб кираман. Биздай ижтимоий кам таъминланган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаб ғамхўрлик қилиб келаётган юртимиз отасига мингдан-минг раҳмат!