Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ШИФОКОРЛАР ҲАМИША ЭЛДА АЗИЗ, ҲУРМАТ-ЭЪТИБОРДА!
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/0907440e43de54571be56.jpg)
2022-11-10 12:29:24 139
![](https://telegra.ph/file/0907440e43de54571be56.jpg)
Жамиятда шундай касб соҳиблари борки улар учун иш вақти чегараланмаган, одамлар уларга кечаю кундуз мурожаат қилишади, кўмак сўрашади. Бу касб эгалари ҳам кўмак сўраган инсонга ёрдам беришга қасамёд қилишган ва ҳамиша қасамёдларига содиқ туришади. Англаган бўлсангиз керак бундай касб соҳиблари шифокорлардир.
Шифокорлар ҳамиша инсонлар билан бирга. Шифокор учун беморнинг миллати, ижтимоий келиб чиқиши аҳамиясиз, энг асосийси, бемор дардига шифо топса бўлгани. Шунинг учун ҳам шифокорлар ҳамиша элда азиз, ҳурмат-эътиборда.
Тиббиёт ходимларининг шарафли ва масъулятли меҳнатини эъзозлаш, самарали фаолият юритиш учун зарур имкониятлар яратиш ҳукуматимизнинг доимий эътиборида. Юртимизда ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси шифокорларнинг касб байрами сифатида нишонланади.
Шифокорларнинг касб байрамлари муносабати билан ЎзХДП Қўштепа тумани Кенгаши раиси Ш.Шаропов ва депутатлар, шунингдек, партия фаоллари Қўштепа тумани марказий шифохонасининг “Лангар” бўлимидаги фидоий ҳамширалар, қўли енгил шифокорлар ҳузурига ташриф буюрдилар. Уларни касб байрамлари билан самимий табриклашиб эсдалик совғаларини тақдим этишди. Байрамона ташрифдан оддий тиббий ходимлари, ҳамширалар ва шифокорлар беҳад мамнун бўлишди.
Шунингдек, тадбир давомида шифохонада узоқ йиллар мобайнида ишлаган соҳа вакиллари ҳолидан ҳам хабар олинди.
![](https://telegra.ph/file/fe64349433ef6b9f71195.jpg)
![](https://telegra.ph/file/c94600f9b2d677f209240.jpg)
![](https://telegra.ph/file/32a741bc1bfc0335cc7e4.jpg)
![](https://telegra.ph/file/43f1b8777af642085bd3c.jpg)
![](https://telegra.ph/file/609004c1d86c5de275bcd.jpg)
![](https://telegra.ph/file/c8745580d532498eb20af.jpg)
![](https://telegra.ph/file/1f6900a34005943f859c2.jpg)
![](https://telegra.ph/file/df8ecbf931cc018ebbfee.jpg)