Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ – ХАЛҚҚА КЎМАКДОШ
2022-11-09 13:04:03 218
ҚИСҚА САТРЛАРДА...
Шакар МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси А.Аҳмедовнинг кўмагида Мусаффо кўчасида истиқомат қилувчи М.Камоловага иссиқхона ташкил этиш учун шунингдек, Хумдон МФЙ Бахт кўчасида яшовчи Э.Ғаниевга ва Кичик Бешкапа МФЙ Заковат кўчасида истиқомат қилувчи Б.Содиқовларга ҳам иссиқхона фаолиятини ривожлантириш учун имтиёзли кредит ажратиб берилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.
Қайрағоч МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси С.Туробов томонидан Шодлик кўчасида яшовчи А.Назаровга имтиёзли кредит асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши учун асбоб ускуна олишда ёрдам берилди.
Шодлик МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси М.Саидованинг тавсияномасига асосан М.Ғуломовага тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури асосида 33 миллион сўмлик имтиёзли кредит ажратилиб, “Совун ва кир ювиш воситалари, тозалаш ва сайқаллаш препаратлари, парфюмерия ва пардоз воситалари ишлаб чиқарувчи” ускуна олиб берилди ва 4 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Қорақушчи МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Ш.Бобоевнинг ёрдами билан Турон кўчасида яшовчи И.Боййигитовга 30 миллион сўмлик имтиёзли кредит ҳисобидан чиқиндини қайта ишлаш дастгоҳи олиб берилиб, 3 та ишчи ўрни яратилди.
Деҳқонобод МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Т.Қодировнинг кўмагида Сихатгоҳ кўчасида истиқомат қилувчи С.Холтожиевага асаларичилик билан шуғулланиши учун имтиёзли кредит маблағи ажратиб берилди. Шунингдек, Ўқчи МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Ф.Муллажоновнинг тавсиясига кўра Булоқбоши кўчасида яшовчи Э.Отабоева ҳам асаларчилик фаолиятини йўлга қўйиши учун имтиёзли кредит асосида 23 та асалари қутси олиб берилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.
Солижонобод МФЙдаги ҳоким ёрдамчи Ш.Раҳмоновнинг ёрдамида Юксалиш кўчасида яшовчи Г.Рахмоновага “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида қандолатчилик фаолиятини йўлга қўйиши учун имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан замонавий пишириқ печлари олиб берилиб, 2 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.