Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ – ХАЛҚҚА КЎМАКДОШ
2022-11-07 13:32:48 177
ҚИСҚА САТРЛАРДА...
Солижонобод МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Ш.Раҳмоновнинг кўмагида Юксалиш кўчасида яшовчи Н.Мўминовага “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тикув машиналари олиб берилди ва фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Янгиариқ МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси С.Одиловнинг тавсиясига кўра Янгибўстон кўчасида истиқомат қилувчи Ғ.Мамаджоновга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит асосида тикув машинаси ҳамда хом ашё материаллари берилиб, 3 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Йўлдошобод МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Д.Иброҳимовнинг ёрдами билан Тошбулоқ кўчасида яшовчи А.Иброҳимовга имтиёзли кредит ҳисобига иссиқхона қуриб берилди.
Қийқи МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Б.Таниқуловнинг саъй-ҳаракати билан Сардоба, Чинортепа кўчаларида 150 дона таянч столба, 2 та ТП ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудди шунингдек, Лойсон маҳалласидаги Дилкаш ва Шодлик маҳалласидаги ички йўлларда шағаллаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Оқтепа маҳалласида эса аҳоли учун тоза ичимлик суви тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
“Баланд масжид” МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси А.Тешабоевнинг тавсиясига кўра Наврўз кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Р.Исақовга “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида ҳунармандчиликни ривожлантириш учун имтиёзли кредит ажратиб берилди.
Бўстон МФЙдаги ҳоким ёрдамчи А.Таваккаловнинг кўмагида Нокзор кўчасида яшовчи М.Эргашевга имтиёзли кредит ажратиш ҳисобига ишлаб чиқариш дастгоҳи олиб берилиб, унинг бандлиги таъминланди.