Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН МУҲОКАМА ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ
2022-11-05 17:53:46 189
Қўштепа тумани ҳокимлигида жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда ўзаро ҳамкорликда бажарилиши лозим бўлган тизимли ишларни ташкил этиш, жиноятнинг сабаблари ва унга имкон яратиб бераётган шарт-шароитлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, профилактика инспекторлари, кенг жамоатчилик ҳамда мутасадди идоралар вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда туман прокурори Ф.Исмоилов томонидан жиноятчиликнинг аҳволи маҳаллалар кесимида таҳлил қилиниб, жиноят содир этилишининг сабаб ва шароитларини ўрганиш, ўзаро ҳамкорликда самарали тадбирларни ташкил этиш борасида таклиф ва тавсиялар муҳокамага қўйилди.
Тадбирда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни манзилли ташкиллаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва унга имкон бераётган шарт-шароитларини тизимли равишда аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича профилактик ишлар самарадорлигини янада жонлантириш лозимлиги тушунтирилди.