Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ – ХАЛҚҚА КЎМАКДОШ
2022-11-03 16:40:14 124
ҚИСҚА САТРЛАРДА...
Ўқчи МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Ф.Муллажоновнинг кўмагида Янги Фарғона кўчасида яшовчи Х.Боймирзаевага имтиёзли кредит асосида 3 та тикув машинаси олиб берилиб, 2 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланди.
Ўрта Ўқчи МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Х.Хожиматовнинг ёрдами билан Шукрона кўчасида истиқомат қилувчи Х.Ахатжоновга “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредит ажратиб берилди ва 4 нафар фуқаро ишли бўлди.
Борот МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси М.Сайидазимов кўмагида Орзу кўчасида истиқомат қилувчи К.Усмоновага давлат хусусий шерикчилиги асосида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти учун имтиёзли кредит ажратилиб, мебель жиҳозлари олиб берилди.
Қўрғонча МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси И.Холмуродов Пиллакор кўчасида яшовчи О.Топволдиеванинг бандлигини таъминлаш мақсадида хонадонида қўйчиликни ривожлантириши учун 25 млн. сўмлик имтиёзли кредит эвазига қўй олишида ёрдамлашди.
Гармдон МФЙ ҳоким ёрдамчиси М.Ортиқовнинг ташаббуси билан Ариқбўйи кўчасида яшовчи Ё.Хошимовага имтиёзли кредит асосида 3 та тикув машинаси олиб берилди ва 2 нафар ишсиз аёлларнинг бандлиги таъминланди.
Кичик Бешкапа МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Н.Дадахоновнинг тавсиясига асосан Субхидам кўчасида истиқомат қилувчи Х.Ғаниевга имтиёзли кредит берилди. Натижада тадбиркор новвот ишлаб чиқаришни йўлга қўйилди ва 2 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди.
Хумдон МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси С.Нуриддиновнинг ташаббуси билан Хумдонобод кўчасида яшовчи Д.Сотволдиевага иссиқхона фаолиятини ташкил этиш учун имтиёзли кредит ажратилди ва 2 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Қизилариқ МФЙдаги ҳоким ёрдамчи А.Мўйдиновнинг кўмагида Саёхат кўчасида истиқомат қилувчи О.Нурматовга оқ қант ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш мақсадида имтиёзли кредит асосида қўшимча станок олиб берилди.
Сармозор МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси У.Холматовнинг ёрдами билан Боғистон кўчасида истиқомат қилувчи Б.Маматовага имтиёзли кредит маблағлари эвазига 4 дона тикув машинаси олиб берилиб, 3 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.