Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ – ХАЛҚҚА КЎМАКДОШ

×

 2022-11-02 14:59:22    105

PDF юклаш
Чоп этиш



ҚИСҚА САТРЛАРДА...       

Қувурбоши МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси У.Абдувахобов кўмагида Кўксарой кўчасида истиқомат қилувчи Р.Каримовга тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиши учун имтиёзли кредит асосида тикув машинаси олиб берилиб, 2 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Ўқчи МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Ф.Муллажонов ташаббуси билан Афросиёб кўчасида яшовчи М.Зокировга имтиёзли кредит асосида 2 сотхли иссиқхона қуриб берилди. Эндиликда икки нафар ишсиз фуқаро ҳам доимий иш билан банд бўлди.

Солижонобод МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Ш.Рахмоновнинг ёрдами билан Афсона кўчасида яшовчи Б.Мамасидиқовга “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида паррандачилик йўналишида 15.4 млн.сўм имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан наслли товуқлар олишига кўмаклашилди.

Қийқи МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Б.Таниқуловнинг кўмагида Бехизор кўчасида яшовчи ҳунарманд Н.Рахматовга имтиёзли кредит асосида “Мультфлейзер” замонавий дастгоҳ сотиб олишида ёрдам кўрсатилди.

Кўприкбоши МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси А.Ашуровнинг ёрдами билан маҳалланинг “Темир дафтар”ида турувчи А.Ахмадалиевга имтиёзли кредит асосида 2 та тикув машинаси олиб берилди. Натижада 2 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Нурафшон МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Д.Хамролиев Ўрикзор кўчасида яшовчи О.Ахмаджоновага оилавий ММТ ташкил этишда ва имтиёзли кредит асосида жихозлар олишида ёрдам берди.

Қорақушчи МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Ш.Бобоев Турон кўчасида яшовчи Ш.Сайфутдиновага имтиёзли кредит эвазига маҳаллада “Аёллар фитнес клуби” ташкил этишига кўмаклашди.

Халқобод МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Б.Позилов Мураббийлар кўчасида истиқомат қилувчи Ҳ.Хусановнинг мурожаатига асосан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредитга “Рустрак” русумли минитрактор олишда ва унинг бандлигини таъминлашда ёрдам берди.

 






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram