Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
3 НАФАР БЕМОРГА ХОМИЙЛИК ЁРДАМИ КЎРСАТИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/187ea12d2786927033ddc.jpg)
2022-11-02 08:34:37 135
![](https://telegra.ph/file/187ea12d2786927033ddc.jpg)
#Инсон_қадри_учун
Қўштепа туманида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оғир аҳволдаги беморларни соғлигини тиклашлари учун уларга саховат ва кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/51f78d6ea75cadf52649a.jpg)
Шу кунларда уч нафар беморнинг даволаниши учун маблағ зарурлиги инобатга олиниб туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарларининг ташаббуси билан уларнинг яқинлари Қувурбоши маҳалласида яшовчи С.Салохиддинов ҳамда Намуна маҳалласида яшовчи З.Хатамоваларга беш миллион сўмдан, шунингдек, Шаҳартепа маҳалласида яшовчи М.Ортиқованинг фарзандларини даволатиш, уйини таъмирлаш учун ўн миллион сўм хомийлик ёрдами кўрсатилди.