Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 198 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ” ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-10-28 12:15:39    179

PDF юклаш
Чоп этиш



Иш билан банд бўлмаган ёшлар, хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва касбга йўналтириш, шунингдек уларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш ва ишга жойлаштириш мақсадида Қўштепа тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Тадбирни туман ҳокими И.Новиков очиб, касаначилик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга бериладиган имтиёзлар, имкониятлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, туманда фаолият олиб бораётган хусусий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган махсулотлар ва ишчиларга яратилган имкониятлар тўғрисида ҳам тушунчалар берилди. 

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида корхона, ташкилотлар ва хусусий корхоналар ўзларида мавжуд бўлган бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Меҳнат ярмаркасида қатнашган фуқароларга аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун асосида касаначиликни йўлга қўйиш бўйича йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилди.




















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram