Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАТДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ ҚАМИШТЕПА МАҲАЛЛАСИДА ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/7a4642d9a8aaa1cb389d1.jpg)
2022-10-28 08:08:23 130
![](https://telegra.ph/file/7a4642d9a8aaa1cb389d1.jpg)
Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси А.Эргашев томонидан ўтказилаётган навбатдаги давра суҳбати Қамиштепа маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
Тадбирда “Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастури ижроси” ҳамда “Чақалоқ савдосига қарши курашиш” фаолиятини янада жонлантириш мавзуларида шунингдек, Президентимизнинг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли фармони ижроси ҳақида сўз юритилди. Давра суҳбати давомида ЖИБ Қўштепа туман судининг раиси А.Эргашев томонидан йиғилганларга юқоридаги мавзулар ҳамда республикамизда янги қабул қилинган фармон ва қонунларнинг мазмун-моҳияти юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди.