Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
2022-10-27 21:35:00 232
Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси А.Эргашев иштирокида туман тиббиёт бирлашмасида “Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастури ижроси” ҳамда “Чақалоқ савдосига қарши курашиш” фаолиятини янада жонлантириш мавзуларида келгусида бундай жиноятларнинг олдини олишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
ЖИБ Қўштепа туман судининг раиси А.Эргашев томонидан тадбир иштирокчиларига одам савдоси жиноятининг бир кўриниши бўлган, бироқ унданда хавфли ва ачинарли жиноят чақалоқ савдоси эканлиги, жиноят қонунчилигида бундай жиноят учун ҳам қатъий жазо чоралари белгиланганлиги ва бундай жиноятларга қарши курашиш лозимлиги айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, йиғилганларга республикамизда янги қабул қилинган фармон ва қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тушунтиришлар берилди.