Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ЭЗГУЛИК ВА ХАЙР-САХОВАТ БИЛАН ЙЎҒРИЛГАН ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2022-10-26 13:30:11 174
#Инсон_қадри_учун
Қўштепа туманида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оғир аҳволдаги беморларни соғлигини тиклашлари учун уларга саховат ва кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун туман ҳокимлигида шундай оилалардан яна бирига моддий ёрдам кўрсатилди.
Қўштепа тумани Ғиштмон маҳалласида яшовчи Фазилатхон Юсупова Марғилон шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланиб вояга етган Анита Авдонинани ўз қизидек оиласи бағрига қабул қилди. Анита ҳам йиллардир кутган оила меҳрини шу ердан топиб, уларга боғланиб қолди. Фазилатхон онасидан оила, рўзғор сабоқларини олди. Хатто ундан тикувчилик сир-асрорларини ҳам ўрганди. Ҳозирда она-қиз биргаликда тикувчилик қилишади.
Буни қарангки, Анита билан Фазилатхоннинг тўнғич ўғли Абдужаббор бир-бирларига кўнгил қўйишгани учун бу оила яқин кунлар ичида фарзандларини никоҳ тўйларини ўтказишмоқчи.
Туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарларининг ташаббуси билан тўй арафасида турган ушбу оилага ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Сектор раҳбарлари иштирокида Фазилатхон Юсупова ва Анита Авдониналарга тумандаги “FERGANA GLOBAL TEXTILE” МЧЖ раҳбари М.Разаков ва “Турдалиев Мадамин” фермер хўжалиги раҳбари М.Турдалиевлар томонидан йигирма миллион сўм хомийлик ёрдами кўрсатилди.