Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ПОДПОЛКОВНИК МАВЛОНОВ ШАВКАТЖОН ЭРГАШОВИЧНИНГ “25 ОКТЯБРЬ - ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ” КАСБ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
2022-10-25 08:26:45 276
Қўштепа тумани Ички ишлар органлари ходимларини, азиз фахрийларимизни “25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” касб байрами муносабати билан самимий табриклайман.
Мустақиллик йилларида бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари ҳам ғоят шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтди. Айниқса, кейинги йилларда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида ички ишлар органларида кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотлар амалга оширилди.
Соҳада амалга оширилган тизимли ислоҳотлар натижасида халқ манфаатларига хизмат қиладиган, замонавий моддий техник воситалар билан таъминланган, юксак билим ва профессионал кўникмаларга эга ватанпарвар кадрларни ўзида жамлаган, энг асосийси, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг кафолати бўла оладиган янги тизим яратилди.
Буни турли халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан жонажон юртимизни жиноятчиликдан ҳоли, энг тинч ва осойишта мамлакатлар қаторида кўп бора эътироф этилганида ҳам кўришимиз мумкин.
Шуни алоҳида такидлашим жоизки, Ички ишлар органлари зиммасига қўйилган масъулиятли вазифаларни виждонан бажаришда ҳамда тизимда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда, жиноятчиликка қарши муросасиз курашишда кўплаб ходимларимиз қасамёдига содиқ қолиб, барча ҳамкасбларига ўрнак бўлмоқдалар.
Юртимизда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, қонунчилик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, узоқ умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга файзу-барака тилайман!