Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ НОВИКОВ ИЛЁС ВАЛЕРИЕВИЧНИНГ “25-ОКТЯБРЬ - ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
2022-10-25 08:13:25 189
Бугунги қутлуғ сана – “Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан юртимизда фаолият олиб бораётган соҳа ходимларини ва фахрийларимизни, шунингдек, Қўштепа тумани ИИБнинг барча ходимларини самимий табриклайман.
Ўз ҳаётини фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаб келаётган сиз, азизларга миннатдорчилик изҳор этаман.
Сўнги йилларда, муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида барча соҳаларда бўлгани сингари, ички ишлар тизимида ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга оширилиб, унда инсон ҳукуқлари ва эркинликларини таъминлаш энг асосий вазифа қилиб белгилаб берилганлиги соҳа ходимларига алоҳида масъулият юклайди.
Зеро, ички ишлар органлари шундай ишлаши керакки, токи халқ давлатдан рози бўлсин – деб, таъкидланган эзгу ғоя бежиз эмас. Айнан шу талаб, соҳада амалга оширилган ва давом этиб келаётган ислоҳотларнинг асоси ва мақсади бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўз ҳаётини Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни ўзининг профессионал бурчи деб биладиган азму-шижоатли ходимларнинг фидокорона меҳнатлари алоҳида эътирофга сазовор.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни касб байрами билан яна бир бор табриклаб, хизмат фаолиятингизда муваффақиятлар, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака тилайман.
Ҳамиша юртимиз тинч, осмономиз мусаффо бўлсин!