Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/054cf1526fd8cf9fe5956.jpg)
2022-10-21 15:16:59 121
![](https://telegra.ph/file/054cf1526fd8cf9fe5956.jpg)
Қадринг баланд бўлсин, она тилим!
1989 йилнинг 21-октябрида Ватанимизда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра Ўзбек тилига - Давлат тили мақоми берилган.
“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддаси билан 21 октябр санаси Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган.
Мазкур байрам муносабати билан Қўштепа туманидаги мактабгача таълим ва умум таълим муассасаларида байрам тадбирлари ўтказилди.
Тумандаги 24-сонли мактабгача таълим муассасасида ўтказилган байрам тадбирида Бюронинг Қўштепа тумани ходимлари ҳам иштирок этишди.
![](https://telegra.ph/file/c00590946c65ee75c3a6c.jpg)
![](https://telegra.ph/file/d43daf1c43dc46fb98003.jpg)