Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАЖБУРИЯТИНИ УНУТГАН ОТА ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ
2022-10-19 08:02:23 166
Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2022 йил 20-апрель кунги суд буйруғига асосан Қўштепа тумани, Баландмасжид МФЙ, Кўприкбоши кўчасида яшовчи Х.А.дан фуқаро С.Н.фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди.
Оталик мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаган қарздор Х.А 5 ой мобайнида жами 5.891.760 сўмлик алимент пулларини тўламаганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Қўштепа тумани судининг 2022 йил 18-октябрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47 прим 4-моддаси 1-қисмидаги ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.