Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ – ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
2022-10-18 11:35:14 175
Online
Халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Қўштепа туманидаги сектор раҳбарлари томонидан Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилмоқда.
Бугун бўлиб ўтаётган навбатдаги қабулда ҳоким ўринбосарлари ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишмоқда.
Қабул чоғида сектор раҳбарлари томонидан фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланмоқда. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечаётган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, банк, бандлик ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлар кўриб чиқилмоқда.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилиб, айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилмоқда. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинмоқда.