Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 228 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИГА ЮКСАК ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2022-10-15 13:57:58    129

PDF юклаш
Чоп этиш



15-октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни”

15 октябр – Халқаро қишлоқ аёллари куни 2007 йилдан буён дунёнинг кўплаб мамлакатларида нишонлаб келинади. Жумладан, мамлакатимизда ҳам бир неча йиллардан буён ушбу кун муносабати билан қишлоқ аёлларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини енгиллаштиришга қаратилган тадбирлар ўтказилади. Жорий йилда ҳам ушбу кунни янада кенг нишонлаш, қишлоқларда яшовчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маданий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугун туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Истиқлол” маданият уйида ташкил этилган байрам тадбирида ҳам аёлларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Туман ҳокими тадбирда сўз олиб, ҳар жабҳада илғор ва ташаббускор бўлган аёлларни бугунги сана билан самимий қутлади.

Ҳар жабҳада фаол қишлоқ аёлларига тадбир давомида туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида туман маданият бўлими ходимлари ва хушовоз санъаткорлар томонидан тайёрланган бадиий дастур барчага байрамона кайфият улашди.

Бир сўз билан айтганда, қишлоқ жойларда яшайдиган хотин-қизлар меҳнат фаолияти туридан қатъи назар, аҳоли фаровонлиги, дастурхон тўкинлигига муносиб ҳисса қўшади. Бундай юрт аёлларига байрам ярашади. Айниқса, қишлоқ аёллари меҳнати алоҳида эсланадиган кун – 15 октябрь «Халқаро қишлоқ аёллари куни бу менинг юртим аёлларининг ҳақиқий байрамидир.

















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram