Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯНА БИР БЕМОРГА ЁРДАМ БЕРИЛДИ
2022-10-14 17:07:38 172
#Инсон_қадри_учун
Мурожаатлар ижобий ечим топмоқда
Халқ қабулхонасига келиб, Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиковга фарзанди Шавкатжон Йўлдошевнинг жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган яна бир мурожаатчи, Ўқчи маҳалласида яшовчи Раънохон Йўлдошеванинг мурожаати ҳам ижобий хал этилди.
Шавкатжон Йўлдошев жигар циррози билан оғриб келаётганлиги учун ҳозирда жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Шу кунларда беморга маблағ зарурлиги инобатга олиниб туман ҳокими Илёсбек Новиковнинг ташаббуси билан беморга беш миллион сўм хомийлик ёрдами кўрсатилди.