Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХОМИЙЛИК ЁРДАМИ КЎРСАТИЛДИ
2022-10-13 15:25:19 201
#Инсон_қадри_учун
Қўштепа тумани Хўжақишлоқ маҳалласида яшовчи Эъзозхон Нишонова бир неча йилдан буён жигар циррози билан оғриб келаётганлиги учун ҳозирда жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Шу кунларда беморга маблағ зарурлиги инобатга олиниб туман ҳокими И.Новиковнинг ташаббуси билан Эъзозхон Нишоновага хомийлик ёрдами кўрсатилди.
– Мен бемор Эъзозхон Нишонованинг дадасиман – дейди Қодиржон Нишонов. – Қизим Эъзозхон ҳозирда Хиндистонда. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди, аҳволи яхши. Жарроҳлик амалиётига маблағ етишмаётганлиги учун ёрдам сўраб туман Халқ қабулхонасига мурожаат қилган эдим. Мурожаатим ижобий ҳал этилиб, дастлаб “FERGANA GLOBAL TEXTILE” МЧЖ томонидан беш миллион сўм хомийлик ёрдами ажратиб берилди. Бугун яна қизим Эъзозхон Нишоновага беш миллион сўм хомийлик ёрдами кўрсатилди. Шу қисқа давр ичида қизимнинг жарроҳлик амалиёти учун туман ҳокими И.Новиковнинг ташаббуси билан жами ўн икки миллион сўм хомийлик пул маблағлари ажратилди. Аввало шу ишга бош-қош бўлган туман ҳокими И.Новиковга ва барча саховатпеша инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.