Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА “ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ” ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
2022-10-13 13:35:26 188
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабридаги йиғилишида 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни” деб расман эълон қилинган.
Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида мазкур сана халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Мамлакатимизда ҳам ушбу сана “Халқаро қишлоқ аёллари куни” сифатида кенг нишонланади. Бугун тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида сана муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Шунингдек, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва туман ИИБ бошлиғи Ш.Мавлоновлар иштирок этишди. Туман раҳбари И.Новиков “Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан барча хотин-қизларни самимий муборакбод этди.
Тадбир сўнгида барча иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.