Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/f59ecdba8fd084ea88626.jpg)
2022-10-13 07:50:57 149
![](https://telegra.ph/file/f59ecdba8fd084ea88626.jpg)
15 – октябр “Халқаро қишлоқ аёллари куни”
15 – октябр “Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан Қўштепа туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Шаҳартепа маҳалласининг нуроний онахонлари, аёллари ҳамда мактабнинг юқори синф ўқувчи қизлари иштирок этишди.
Ушбу тадбирда туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова, туман ИИБ хотин-қизлар бўйича инспектори Д.Ваҳапова, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Ғаниев ва Шаҳартепа маҳалла фуқаролар йиғинининг масъул ходимлари ҳам қатнашдилар.
![](https://telegra.ph/file/0c0c0e70c31d75e8bc1a4.jpg)
Давра суҳбати давомида иштирокчилар томонидан аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқейи, оналарни эъзозлаш ҳамда бошқа долзарб мавзулар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тадбир сўнгида маҳалланинг энг намунали аёллари муносиб тақдирландилар.
15 – октябр “Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан Қўштепа туманидаги тадбирлар давом этмоқда.