Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 184 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ ИШЧИ ГУРУҲИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА БЎЛДИ

×

 2022-10-12 19:46:34    184

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида оила-турмуш тарзидаги низолар бўйича содир этилган жиноятларни олдини олиш бўйича республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ўтказилди.



Бугунги кунда оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида содир этилаётган ҳар бир оғир ва ўта оғир жиноятларни юзага келтираётган сабаб ва шарт-шароитларни ўрганиш ҳамда тегишли таклифларни тайёрлаш мақсадида Республика Ишчи гуруҳ аъзолари Фарғона вилоятида хизмат сафарида бўлиб туришибди.



Навбатдаги ўрганиш, Фарғона вилояти Қўштепа туманида ўтказилди, унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси К.Бурханов бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирок этишди. Ўрганиш натижаси юзасидан туман Маданият марказида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Қўштепа тумани “Хумдон” маҳалласида ўзаро келишмовчилик сабабли содир этилган мудҳиш жиноят муҳокама этилди.




Ушбу содир этилган жиноят юзасидан “Хумдон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жиноят ва хуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, унга қарши курашиш борасида йўл қўйилган хато ва камчиликларни муҳокама этиш ва келгусидаги вазифаларни белгилашга бағишланган муҳокама йиғилишлари ўтказилиб, чуқур таҳлил қилган ва аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш кераклиги билдириган. Келгусида туман ҳудудидаги ҳар бир содир этилаётган бундай кўнгилсиз холатларни олдини олиш мақсадида профилактик тадбирларни кучайтириш лозимлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилган. 

Бўлиб ўтган муҳокама йиғилишларида сўз олган маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ушбу ҳудудда назоратни кучайтириш, замонавий видео кузатув мосламаларини ўрнатиш лозимлигини, бу каби жиноятлар ҳудуд аҳолисига ўз салбий таъсирини ўтказиб келаётганлигини таъкидлашиб, келгусида кўнгилсиз холатларни олдини олишга қаратилган ишларни кучайтириш лозимлиги ҳамда турли жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги ишлар юзасидан ўз таклифларини билдирган эдилар.






Бугунги йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси К.Бурханов, раиси ўринбосари Т.Мадумаров, Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ф.Қосимов, Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков, сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар муҳокамада сўзга чиқиб, оилавий низоларни олдини олишда маҳалла раислари ва оқсоқоллари, отинойилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари жонбозлик кўрсатишлари, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, аҳоли ўртасида ўзаро ҳурмат ва аҳилликни мустаҳкамлаш кераклиги, ёшларни билим-савияларини ошириш, айниқса турмуш қуриш арафасидаги ёшларга, уларнинг ота-оналари ва бошқа қариндошларига оила илмини ўргатиш ҳамда оилага боғлиқ муносабатларга тайёрлаш зарурлиги таъкидлаб ўтдилар.





Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳар бир маҳаллада имом-хатиблари томонидан турмуш қураётганлар учун оила илми бўйича қўлланмаларни ўқитиш ва ўргатиш, ушбу мавзудаги маълумотларни ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш ҳамда шу масалага таълуқли мутасаддилар иштирокида тарғибот ишларини кенг олиб бориш таклифлари қабул қилинди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram