Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КЕКСАЛАРИ ЭЪЗОЗ ТОПГАН ЮРТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/1e89cbc458319c02f33f6.jpg)
2022-10-08 13:10:20 151
![](https://telegra.ph/file/1e89cbc458319c02f33f6.jpg)
3-9 октябрь кунлари мамлакатимизда “Кексалар ҳафталиги”
“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш-халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шу жумладан, Қўштепа туманида ҳам “Кексалар ҳафталиги” доирасида турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Шундай тадбирлардан бири бугун “Халқабод”, “Қоражийда” ва “Хўжақишлоқ” маҳаллаларининг ҳамкорлигида ўтказилди. Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда нуронийларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими И.Новиков томонидан нуроний отахон ва онахонларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалар улашилди.
Шунингдек, тадбир давомида туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва ҳудуд депутатларининг ҳам кексаларимизга аталган совғалари топширилди.
![](https://telegra.ph/file/be620cbb108d5bd6e9bdf.jpg)
![](https://telegra.ph/file/891f8051400de3a1d0ef9.jpg)
![](https://telegra.ph/file/6c12ebba2b24b8fcbb75f.jpg)