Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЁШЛИК” ЖАМОАСИГА ХОМИЙЛИК ЁРДАМИ КЎРСАТИЛДИ
2022-10-07 20:33:47 199
Барчамизга маълумки айни кунларда футбол бўйича вилоят биринчилигининг 2-лига ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақаларда Қўштепа туманининг “Ёшлик” терма жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда.
Жамоанинг олдиндаги ўйинлар учун ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришлари учун туман ҳокими И.Новиков ташаббуси билан жамоага хомийлик ёрдами кўрсатилди.
Бугун Қўштепа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ахроржон Юнусов жамоа аъзолари билан учрашиб, улар билан яқиндан суҳбатлашди.
“Алижон Бобомурод замини” фермер хўжалигининг раҳбари Бобомурод Аҳмедов жамоани қўллаб-қувватлаб беш миллион сўм хомийлик ёрдами кўрсатди.