Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 172 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАРЗДОРНИНГ МУЛКЛАРИ ХАТЛАНДИ ВА СОТИШ УЧУН АУКЦИОН САВДОСИГА ЧИҚАРИЛДИ

×

 2022-10-07 10:43:29    185

PDF юклаш
Чоп этиш



Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлимининг хабарига кўра, Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 майдаги ижро варақасига асосан қарздор “Усманов Абдулвосит Инвест” МЧЖдан ундирувчи АТ “Халқбанк” фойдасига 368.789.689 сўм кредит қарзни ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар “Макс Асад Савдо” МЧЖга тегишли бўлган Қўштепа тумани, Мумтоз МФЙ, Мумтоз кўчаси 351-уйда жойлашган 2 қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бино иншоотларига қаратиш белгиланган эди.

Қарздорлик Бюро томонидан берилган муддат ичида бартараф этилмагач, жорий йил 6 октябр куни ўтказилган ижро ҳаракатлари давомида қўшимча қардоз “Макс Асадбек Савдо” МЧЖга тегишли бўлган Мумтоз кўчаси 351-уйда жойлашган 2 қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бино иншоотлари хатланди.

Ҳозирда 500.000.000 сўмга баҳоланган бино иншоотлар сотиш учун аукцион савдога чиқарилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram