Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАРАЁН
2022-10-07 09:25:05 190
Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида хотин-қизлар ўртасида “Ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни биласизми?” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Маҳалладаги хотин-қизлар иштирок этган тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Олимова, туман ИИБ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, майор Д.Вахапова, ҳудуд профилактика инспектори Д.Раҳимов, туман Адлия бўлими мутахассиси А.Сиддиқов ва Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинининг масъуллари ҳам қатнашдилар.
Тадбир давомида хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш борасида уларни қийнаб келаётган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.
Шунингдек, хотин-қизлар, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари билан биргаликда жиноятчилик, чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, ўз жонига қасд қилиш, гиёхвандлик ва бошқа нохуш холатларни олдини олиш ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар хусусида мутахассислар томонидан тегишли тушунчалар ҳам берилди.