Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 187 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЗОД ЮРТНИНГ ОБОД МАНЗИЛЛАРИ

×

 2022-10-07 07:40:16    180

PDF юклаш
Чоп этиш



#Инсон_қадри_учун

Бугун Қўштепа туманининг қай бир ҳудудига разм солманг, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишларга гувоҳ бўласиз. Ҳатто энг чекка маҳаллаларда ҳам ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу борада “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини таъминлаш доирасидаги ишлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Дастур доирасида энг аввало, ҳамюртларимизнинг кундалик турмуш шароитида муҳим бўлган йўл, электр энергияси ва ичимлик суви муаммоларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Қолаверса, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, шифо масканлари, кўчалар, кўплаб аҳоли хонадонлари таъмирланмоқда.

Хусусан, тумандаги Лангар маҳалласида 2022 йилда “Обод қишлоқ” давлат дастурига асосан 12 млрд. 010 млн сўм сўмлик қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, 7,1 км ички йўллар асфалтлаштирилиб, 500 метр пиёдалар йўлаги қурилди. Маҳалладаги 20-сонли умумтаълим мактаби 2,4 млрд. сўмга, 8-сонли мактабгача таълим ташкилоти 1,9 млрд. сўмга мукаммал таъмирланди. Лангар шифохонасининг Амбулатория бўлими 200 млн. сўмга таъмирланди. 68 та якка тартибдаги уй-жойларда ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, маҳалла ҳудудида 2 километр оптик толали алоқа тармоғи, 5,5 километр электр тамоғи тортилиб, 159 дона бетон таянчлар ўрнатилди. 70 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Ҳудуддаги 4 дона сув иншооти ҳам таъмирланади. 2 дона қуввати 160 кВали трансформатор пункти, 4 дона насос, 2 та резервуар таъмирланади ва 13,5 километр тармоқ тортиш ишлари бажарилмоқда

— Амалга оширилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари замирида олижаноб халқимиз манфаати ётганлиги аҳамиятлидир, — дейди меҳнат фахрийси Мухторали Қаххоров. — Янгиланаётган маҳалламизни кўрган беихтиёр ич-ичидан қувонади.

Дарҳақиқат, бугун туманимизнинг қайси жойига борманг, ободонлаштириш ва қайта қуриш ишлари жадалликда давом этаётганлигига гувоҳ бўласиз.  









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram