Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТМОҚДА
2022-10-06 15:29:20 202
Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 3-9 октябр кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилган.
Жамиятимиздаги кекса авлод вакилларини эъзозлаш ва қадрлаш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир. Доим эътиборимизда бўлган кекса авлод вакилларига ҳурмат ва эътибор кўрсатиш, уларнинг холидан яна бир бор хабар олиш, зиёрат қилиш мақсадида Қўштепа туманида қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири бугун “Деҳқон бозори” МЧЖда бўлиб ўтди. Тадбир давомида деҳқон бозорида фаолият олиб бораётган кекса тадбиркорларга ҳурмат ва эътибор кўрсатилиб уларга эсдалик совғалари топширилди.