Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 164 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАРЗДОР ХУЛОСА ҚИЛМАГАЧ, УНГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

×

 2022-10-06 09:02:02    196

PDF юклаш
Чоп этиш



Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлимининг хабарига кўра, бўлинма томонидан ФИБ Марғилон туманлараро судининг 2020 йил 25 февралдаги қарорига асосан қарздор Ю.Н.дан ундирувчи Ё.М. фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор Ю.Н. жами 11.146.162 сўм алиментни тўлашдан бўйин товлаб келганлиги учун ЖИБ Қўштепа туман судининг 2021 йил 5 октябрдаги қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаган.

Лекин қарздор бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, 2021 йил 1 октябрдан 2022 йилнинг 1 октябрига қадар жами 12.000.000 сўм алиментни тўламаганлиги сабабли, унга нисбатан  жорий йил 4 октябр куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram