Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 171 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НУРОНИЙЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНМОҚДА

×

 2022-10-05 13:29:25    199

PDF юклаш
Чоп этиш



“Кексалар ҳафталиги” доирасида доим эътиборимизда бўлган кекса авлод вакилларидан яна бир бор хабар олиш, уларни зиёрат қилиш мақсадида Қўштепа туманида қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Шундай тадбирлардан бири, “Янги дўкон” маҳалласида бўлиб ўтди. Вилоятимиздаги ҳарбий қисм аскарлари Янги дўкон кўчасида қарилик гаштини сураётган меҳнат фронти қатнашчиси, 93 ёшли Хошимов Хокимжон ота ҳолидан хабар олишди.

— Дунёда халқлар кўп, урф-одатлар ҳам шунга яраша, аммо инсон қадри-қиммати, унинг манфаати юксак қўйилган юрт ҳамма жойда ҳам топилавермайди, — дейди Иккинчи жаҳон уруши даврида меҳнат фронти қатнашчи Хошимов Хокимжон ота. — Шукурки, юртимиз тинч-осуда. Шу сабаб, хонадонларимиз файзли обод. Уруш йилларидаги очарчилигу суронли кунлар ва ўтмишнинг машаққатларини эсласам, бугунги фаровон турмушимизга кўз тегмасин, дейман.

“Кексалар ҳафталиги” доирасида жойларда ўтказилаётган бу каби тадбирларда кексаларимизнинг босиб ўтган йўли, ҳаётий тажрибаси ёшларга ибрат эканлиги яна бир бора ўз ифодасини топмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram