Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 154 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТМОҚДА

×

 2022-10-04 15:40:21    196

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йилнинг 3-9 октябр кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилган.

Жамиятимиздаги кекса авлод вакилларини эъзозлаш ва қадрлаш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир. Доим эътиборимизда бўлган кекса авлод вакилларидан яна бир бор хабар олиш, уларни зиёрат қилиш мақсадида Қўштепа туманида қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.



Шундай тадбирлардан бири, бугун Каттаболтакўл, Ватан, Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинларида “Нуроний отахонлар пахта даласида” шиори остида ўтказилди. Кўнгиллилардан бўлиб пахта-йиғим теримида иштирок этаётган ҳашарчи нуронийларга тушлик маҳали ош дамланиб хуш кайфият улашилди.

Хумдон маҳалласида эса маҳалла раиси ва ёшлар нуронийларнинг хонадонларига ташриф буюришиб уларнинг холидан хабар олишди. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram