Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА ПАХТА ТЕРИМИ АВЖИДА
2022-10-03 16:06:06 190
Қўштепа тумани далаларида пахта йиғим-терими қизғин паллага кирди. Жумладан, “Хавасманд Қоражийда” ММТПга қарашли фермер хўжаликларида ҳам терим ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Ушбу ММТП 4-сектор ҳудудида жойлашган. Қўштепа туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари З.Мирзаев пахта далаларида бўлиб, терим жараёнида иштирок этаётган теримчилар, уюшмаган аҳолидан ташкил топган ҳашарчилар билан суҳбат ўтказиб, яратилган шароитлар ва қулайликлар билан мунтазам равишда танишиб бормоқда.
Бугун халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Д.Узақова ва 4-сектор штаби котиби Қ.Райимовлар “Мустақиллик” фермер хўжалиги пахта далаларида бўлиб, теримчилар билан суҳбатлашдилар ва илғор теримчиларга совға-саломлар улашишди.
“Мустақиллик” фермер хўжалигида 54.4 гектар майдонда ғўза парваришланиб, мўл ҳосил яратилди. Айни кунда фермер хўжалиги пахтакорлари белгиланган 170 тонна пахта хирмонини яратиш учун астойдил меҳнат қилишмоқда.