Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2022-10-03 15:19:14 174
Қўштепа тумани ФВБ ходимлари томонидан 2022-2023 йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш мақсадида, профилактик тадбирлар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан, ФВБ ходимлари туманидаги ҳамкор ташкилотлар билан аҳоли яшаш хонадонларида, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектларида шунингдек, аҳоли кўп йиғиладиган масканларда фуқароларга куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, ёнғинлар, табиий ҳамда ис газидан заҳарланишлар, газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши ва ботулизм касалликларини олдини олиш бўйича кенг кўламли профилактик тадбирлар ўтказилди.