Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 151 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА УСТОЗЛАР БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ (ФОТО)

×

 2022-09-30 16:12:56    120

PDF юклаш
Чоп этиш



Юртимизнинг барча жойларида бўлгани сингари Қўштепа туманида ҳам 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ҳар қачонгидан ҳам кенг ва файзли нишонланмоқда. Бугунги байрам дастурхони тумандаги МТТда фаолият олиб бораётган соҳа ходимлари учун ёзилди. Ушбу тадбир “Ўқчи сарой” тантаналар саройида бўлиб ўтди. Тадбирда сектор раҳбарлари ҳамда масъул идораларнинг раҳбарлари иштирок этишди. Байрамни ушбу тизимда фаолият юритган меҳнат фахрийлари ва мураббийлар, ўзларининг ютуқлари билан турли танловларда ғолиб чиққан тарбиячилар шоди-хуррамлик билан кутиб олдилар. 

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Илёсбек Новиков йиғилганларни байрам билан муборакбод этар экан, кейинги йилларда мамлакатимизда ушбу тизимга алоҳида эътибор берилаётганлигини, бундан соҳа ходимлари ниҳоятда мамнун эканлигини алоҳида таъкидлади. 

Шундан сўнг бир гуруҳ соҳа фидоийларига фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва байрам совғалари топширилди.

Тадбирнинг мазмунли ўтишида туман маданият бўлимининг хонандалари ўз хиссаларини қўшдилар. Бир сўз билан айтганда туманда бўлиб ўтган устозлар байрами ҳар жиҳатдан файзли ва шукуҳли ўтганлиги билан аҳамиятлидир. Байрам тадбири меҳмонларнинг дил сўзлари ҳамда дилрабо куй-қўшиқлари билан кўтаринки руҳда давом этди.























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram