Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЭНГ ЯХШИ АХБОРОТ-КУТУБХОНА МУТАХАССИСИ КЎРИК ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
2022-09-30 10:41:32 256
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимидаги ахборот-кутубхона муассасалари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган “Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ўтказилган вилоят ҳамда туман-шаҳар ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари “Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси” танловининг вилоят босқичида иштирок этдилар.
Танловда Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази ҳамда туман-шаҳар ахборот-кутубхона марказларидан 30 нафар мутахасисслар иштирок этдилар.
Жуда қизиқарли ва баҳс-мунозарага бой бўлган танлов натижаларига кўра Қўштепа тумани ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Одинахон Насриддинова 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.