Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 129 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан туман ҳокимининг байрам табриги

 2022-09-30 10:29:38    278

PDF юклаш
Чоп этиш


Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчилар эса ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган. Шу инсонлар борки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз — фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ.
Азиз устозлар, мўътабар мураббийлар!

Аввало, сиз, азизларни, таълим-тарбия соҳасининг барча жонкуяр ходимларини умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу қутлуғ айёмда сиз, заҳматкаш устозларга кўнглимизда, юрагимизда бўлган юксак ҳурмат-эҳтиром ва эзгу тилакларни сўз билан тўлиқ ифода этиш қийин, албатта. Чунки сизлар дунёдаги энг бебаҳо бойлик ва боқий меросни яратиш, уни халқимизга, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга безавол етказиш йўлида чинакам фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган улуғ инсонларсиз.

Шу боис бугун сизларнинг шаънингизга билдираётган олижаноб истакларимиз, таъзим ва ташаккурларимизни сизларга бўлган чексиз ҳурмат ва эҳтиром сифатида қабул этгайсиз.

Буюк Истиқлолимизнинг ҳар бир йили халқимиз ҳаётида улкан ютуқлар би­лан муҳрланмоқда. Фарзандларимизнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаётгани, мустақил фикрлайдиган, Ватан тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир инсонлар бўлиб вояга етаётганидан фахрланамиз.

Бунинг замирида шубҳасиз, ўқитувчилар ва мураббийларнинг машаққатли меҳнати, самарали хизматлари мужассамдир.

Устозларни улуғлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг аза­лий қадриятларидан ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбарининг ташаб­буслари билан ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар жиҳатдан рағбатлантириш борасидаги эзгу ишлар давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Амалга оширилаётган ишларимизнинг барчаси бир мақсадга – таълим-тарбия сифатини юқори даражага кўтариб, ўқувчиларимизнинг келажагини таъминлашга қаратилган.

Сизларга маълумки мустақиллик йилларида юртимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш йўлида амалга оширилган улкан ва хайрли ишлар бугунги кунда мамлакатимизни жадал тараққий топтириш, бошқалар ҳавас қилаётган юксак марраларга эришишда ҳал қилувчи омилга айланмоқда.

Юртимизда таълим соҳасида ўқув муассасалари қуриш, реконсрукция қилиш ва капитал таъмирлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Хусусан, туманимиздаги 3, 15, 20, 48-мактабларда “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, маҳаллий бюджетдан 13 млрд 9 миллион сўм маблағ йўналтирилиб, уларга замонавий қиёфа бағишланди.

Энг қувонарлиси эса бугунги кунда барча шарт-шароитларга эга бўлган 3 ва 15 сонли умумтаълим мактабларида инвестиция Давлат дастури доирасида жами 10.1 млрд. сўм маблағ ҳисобига реконструкция ишлари олиб борилиб, қўшимча 476 ўринли бино қурилиш ишлари ҳамда 12х24 ўлчамли спорт зали янги ўқув йилига битказилиб фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 мартдаги 40-сонли раёсат йиғилиши баёни юзасидан мактаб филиалларни қайта қуриш ва таъмирлаш бўйича лойиҳасига асосан 18 ва 24-умумтаълим мактабларининг филиалларида 3.2 млрд. сўм маблағ ҳисобига реконструкция асосида 240 ўринли ўқув бинолари қуриш ишлари якунланмоқда. 

Ушбу барча тадбирлар келажак авлодимизни камолоти учун мўлжаллангани ҳаммамизни қувонтиради.

Ўйлайманки давлатимиз томонидан берилаётган эътибор ва ғамхўрлик янги ўқув йилида ҳурматли устозларимизнинг таълим мазмуни ва самарадорлигига алоҳида эътибор беришга даъват этади.

Ҳурматли устоз ва мураббийлар!

Бугунги байрам барчангизга муборак бўлсин. Келажакда Ватанимиз равнақи, эл-юртимиз шон-шуҳратини дунёга таратувчи комил инсонларни тарбиялашда куч-қувват, сиҳат-саломатлик тилайман. Доимо соғ бўлинглар!

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин азиз устозлар!

Илёсбек НОВИКОВ,

Қўштепа тумани ҳокими.