Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МОДДИЙ ЁРДАМ ВА КЎМАККА МУҲТОЖ 204 ТА ОИЛАНИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА МАКТАБ ФОРМАСИ УЧУН БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ
2022-09-28 19:22:12 194
#Инсон_қадри_учун
Мамлакатимизда аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш масаласи бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири саналади.
Бугун Қўштепа туманида истиқомат қилаётган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож 204 та оиланинг фарзандларига мактаб формаси учун бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.
Туман Маданият марказида бўлиб ўтган тадбирда ёрдам пуллари туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари иштирокида топширилди.
Бўлиб ўтган тадбирда моддий ёрдам берилган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари бундай эътибор учун Президентимизга миннатдорлик билдирдилар.