Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 151 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПАХТАЗОРДА ИШ ҚИЗҒИН, ИЛҒОР ТЕРИМЧИЛАР ЭСА МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛМОҚДА

×

 2022-09-28 13:05:51    177

PDF юклаш
Чоп этиш



“Пахта-2022” 

Айни кунларда юртимиз далаларида пахта йиғим-терим мавсуми авж паллага кириб бормоқда. Минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида теримчилар, кўнгилли ҳашарчилар астойдил бел боғлаб меҳнат қилишмоқда. Қўштепа туманида ҳам пахтакорлар ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини жадал суръатда олиб боришмоқда.

Фермер хўжалигида чигитни ерга қадаб, бугунги кунда пахтани нест-нобуд қилмасдан саранжомлаб олишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган илғор теримчилар ва ҳашарчилар муносиб рағбатлантириб борилмоқда. Шунингдек, уларни кўнгилли дам олишлари учун туман маданият бўлими томонидан концерт дастурлари ҳам ташкил этилмоқда.



3-сектор ҳудудидаги “Ферузбек нурли замин” фермер хўжалигида пахта мавсумида 70 нафардан зиёд уюшмаган аҳоли вакиллари қатнашиб, давлатимиз хирмонига кунига 10-11 тоннадан зиёд пахта териб топширишмоқда. Ушбу фермер хўжалигида мавсумда фаол қатнашиб келаётган илғор теримчиларга туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Т.Кенжаев, Гармдон МФЙ раиси А.Абдусаломов ҳамда фермер хўжалиги раҳбари С.Тожибоевлар томонидан эсдалик совғалари улашилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram