Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 175 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

– БУ ҲУНАР БИЗГА САБРЛИ БЎЛИШНИ ВА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИНИМИЗНИ САҚЛАНИБ ҚОЛИШИНИ ЎРГАТАДИ – ДЕЙДИ РУСТАМЖОН ҚОДИРОВ

×

 2022-09-26 14:29:39    204

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманининг Қийқи маҳалласида яшовчи Қодировлар оиласи ҳунармандлардан бўлиб, йиллар давомида дўппичилик билан шуғулланиб келишмоқда. “Бир йигитга қирқ ҳунар оз” деганларидек, Рустамжон Қодиров ҳам сулолаладаги дўппичиликни давом эттириб келмоқда. Улар оилавий турмуш ўртоғи Гавхарой ва ўғли Аброржонлар билан уй шароитида турли хилдаги аёллар ҳамда эркаклар дўпписини тайёрлашади. 

– Бу ҳунарнинг сирларини бувам Хосиятхон аядан ўрганганман – дейди Рустамжон Қодиров. – Ҳамма касбни қийинчилиги бўлганидек, дўппичиликни ҳам ўзига яраша қийинчилиги бор. Энг аввало ишга меҳр қўйиш керак, ҳар бир деталга алоҳида эътибор қаратиб тикиш зарур. Бу ҳунар бизга сабрли бўлишни ва миллий қадриятларинимизни сақланиб қолишини ўргатади.





Рустамжон ўз ҳунарини севган инсонлардан. Мана бир неча йилдирки, у тикув машинасида эркак дўппиларини тикади. Бу жараёнлар ҳам босқичма-босқич бажарилиб, энг охири қўл меҳнати билан якун топади. Дастлаб дўппиларга тикув машинасида шакл берилади, ундан сўнг қўлда ёпиштириш ишлари олиб борилади.

10 нафар касаначи аёллар билан ҳамкорлик қилаётган Қодировлар мавсумга қараб дўппи тайёрлашади. Масалан қизларнинг “Ироқи” дўппилари феврал-май ойларида тайёрланса, эркакларнинг дўппиларига ҳайит байрамларида талаб ошади. Ҳунармадлар оиласи томонидан тайёрланаётган дўппилар юртимиз бўлаб бозорларда сотилмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram